Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
сақофат ёрдамида мустамлакачилик уларнинг юртларида мустаҳкам ўрнашаётган эди. Улар ўзларининг қанчалар аянчли ва кулгили аҳволга тушиб қолганига бир қарашсин. Улар ажнабийга қарши турган ҳолда, унинг қаттол заҳарини ичиш учун қўлларини узатишади ва ҳалок бўлаётганларини ўйлашмайди. Ҳақиқий аҳволни билмаганлар уларни жангда шаҳид бўлди, деган хаёлга боради. Ҳолбуки, улар ғафлат ва залолат қурбонларидир.
Мусулмонлар ўзи нима истамоқда? Исломдан бошқа асосга қурилган давлатни хоҳламоқдами ёки Ислом юртларида бир қанча давлатлар бўлишиними? Дарҳақиқат, Ғарб уларга - иш унинг қўлига ўтгандан бери - Исломни бошқарувдан узоқлаштириш, мусулмонларнинг юртларини парчалаб ташлаш ва уларни арзимас салтанатлар билан алдашни кўзлаган режасини амалга ошириш учун жуда кўп имтиёзлар берди. Ғарб уларни янада адаштириш ва парчалаб ташлаш мақсадида уларга давлат ҳуқуқини беришда давом этмоқда. Ғарб мусулмонларга - модомики улар унинг мабда ва тушунчаларини олиб юришар экан - Ғарбга тобе бўлиб юришлари эвазига янада қўпроқ имтиёзлар беришга тайёр.
Гап фақат давлатга эга бўлишдагина эмас, балки бутун Ислом оламида ягона давлат барпо бўлишидадир. Шунингдек, гап қандайдир давлат барпо бўлишида ҳам, Оллоҳ нозил қилмаган қонунлар билан ҳукм юритадиган фақат номи исломий давлатнинг дунёга келишида ҳам, номи исломий, ўзи шариат қонунлари билан ҳукм юритадиган, лекин Исломни фикрий етакчилик сифатида ташқарига олиб чиқмайдиган давлатнинг пайдо бўлишида ҳам эмас. Ҳа, гап бундай давлатнинг барпо бўлишида эмас, балки Исломий ҳаётни ақида асосида қайта қурадиган, дин қалбларнинг тўридан ва фикру зикридан жой олгандан кейин Исломни жамиятга татбиқ этиб, Исломий даъватни бутун оламга ёядиган Давлатнинг юзага келишидадир.
Исломий Давлат эс-ҳушни чалғитадиган хаёлий нарса эмас. У ўн уч аср давомида ўзлигини тўла намоён этиб келган ҳақиқатдир. Мозийда шундай бўлган, яқин келажакда ҳам шундай бўлажак. Зеро, унинг вужудга келиш омиллари замоннинг рад этиши-ю, қарши туришини писанд этмайди. Бугун шаръий адолатга ташна исломий умматнинг орзуси бўлмиш бундай давлат ақлларга қувват бериб турибди.
Исломий давлат кимларнингдир хоҳиш-истагидан пайдо бўлиб, қалбларни забт этган рағбат эмас. Балки у Оллоҳ Таоло мусулмонлар зиммасига юклаб, уни адо этишга буюрган фарздир. Бу ишда сустлик қилинса, азоб беражагидан огоҳлантирган. Мусулмонлар юртларида азизлик Оллоҳ, Расули ва мўминлар учун бўлмагач, Раббиларини қандай рози қиладилар? Улар қўшинларни ғазотга тайёрлайдиган, чегараларни ҳимоя қиладиган, Оллоҳнинг
4-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|